Logo

Ўзбекистоннинг янги элчиси Жанубий Корея ТИВга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Сентябрь 04, 2024. 10:36 • 47 сония

660
Ўзбекистоннинг янги элчиси Жанубий Корея ТИВга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

СЕУЛ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Абдусаломов кеча Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, протокол хизмати раҳбари Ким Тэ Чжинга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижасида алоҳида суръат бағишланган Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, протокол хизмати раҳбари Ўзбекистон элчисига икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш борасидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Абдусаломов 29 август куни Сеулга борган эди. У бунгача Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.

Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш