Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Латвия элчиси Афғонистон контекстида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Январ 14, 2026. 16:34 • 55 сония
• 1052
ТОШКЕНТ, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Латвия элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шунингдек, Афғонистон контекстида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Гиртс Яунземс икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда афғон йўналиши бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга умид билдирди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Берлинда Марказий Осиё маданияти кунлари бўлиб ўтди
Марказий Осиё•Апрель 03, 2026. 08:10
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
Марказий Осиё•Апрель 02, 2026. 19:41
Тошкент йирик спорт марафонига мезбонлик қилади
Спорт•Апрель 02, 2026. 19:34
Ўзбек ва турк олимлари Темурийлар ва Усмонийлар ўртасидаги боғлиқлик ҳақида фикр алмашди
Ҳамкорлик•Апрель 02, 2026. 19:13
Ўзбекистон–Венгрия: туризм ва инвестиция соҳасида янги имкониятлар кўриб чиқилди
Сайёҳлик•Апрель 02, 2026. 18:10
Барчаси