Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади
Май 14, 2024. 10:33 • 39 сония
• 152
ТОШКЕНТ, 14 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья жаноблари билан телефон орқали самимий мулоқот қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Бизнинг кенг кун тартибимиз барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофага қарамасдан, Ўзбекистон ва Куба Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон ва Куба ҳамкорлигини сезиларли натижалар билан кенгайтириш йўлида барча имкониятларини сафарбар этишига келишиб олдик".
Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 февраль куни Куба элчиси этиб тайинланган Карлос Валдес де ла Консепсённи Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган эди.
Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
