Ўзбекистон ва Мальта сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришди
Сентябрь 24, 2024. 15:01 • 38 сония
• 222
ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Мальта Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Иан Борч билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. 
"Мальта Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Иан Борч жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Мальта Ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазирлиги ўртасида икки томонлама муносабатларимиздаги кўплаб фойдаланилмаган имкониятларни ўрганиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиладиган сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги Англашув меморандумини имзоладик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Мальта ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 25 февралда ўрнатилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди