Ўзбекистон ва Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Сентябрь 28, 2024. 11:08 • 36 сония
• 162
ТОШКEНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ҳамкорлари сонини кенгайтиришга интилмоқда, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатдик. Ҳамкасбим, Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел жаноблари билан мамлакатларимиз орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидладик".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон ва Того ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолаган эдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди