Ўзбекистон ва Ботсвана ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Сентябрь 27, 2024. 11:24 • 30 сония
• 100
ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Ботсвана ташқи ишлар вазири Лемоганг Квапе билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ботсвана ташқи ишлар вазири Лемоганг Квапе жаноблари билан Дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюникени имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик".
Олдинроқ Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Бурунди ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси