Logo

Доҳада Ўзбекистон–Қатар музокаралари бўлиб ўтди

Февраль 17, 2026. 20:35 • 42 сония

87
Доҳада Ўзбекистон–Қатар музокаралари бўлиб ўтди
Доҳада Ўзбекистон–Қатар музокаралари бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Қатарга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, ташриф доирасида Бахромжон Аълоев Қатар Тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори Фаҳад Ал-Сулайти ҳамда “Al Jabor Trading” компанияси асосчиси шайх Навоф бин Жабр Ал-Тани билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда ижтимоий-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг мумкин бўлган йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ва Қатар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув учрашувларининг 4-раунди бўлиб ўтди. Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий бошчилик қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш