Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШ элчиси билан учрашди

Январ 04, 2024. 20:37 • 30 сония

104
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШ элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бугун АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув кун тартибидан икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари ҳам ўрин олди.

«Дунё» АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш