Logo

"Kyiv Diplomatic": Ўзбекистоннинг туризм соҳаси жадал ривожланмоқда

Ноябрь 21, 2025. 13:00 • 2 дақ

72
"Kyiv Diplomatic": Ўзбекистоннинг туризм соҳаси жадал ривожланмоқда

КИЕВ, 21 ноябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг нуфузли "Kyiv Diplomatic" журнали интернет-порталида "Ўзбекистоннинг туризм соҳаси жадал ўсишда давом этмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга 1 миллион 170 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичдан 13,2 фоизга ошган. Бу кирувчи рейслар оқимининг барқарор ўсиши, виза режимининг соддалаштирилиши, тўғридан-тўғри рейслар географиясининг кенгайиши ва туризмнинг халқаро майдонда фаол тарғиб қилиниши билан боғлиқ.

Шунингдек ўқинг

"Мамлакатнинг энг машҳур сайёҳлик йўналишлари орасида анъанавий равишда Самарқанд, Бухоро ва Хива бор. Аммо экологик ва гастрономик туризмга қизиқиш сезиларли даражада ошди. Натижада, сайёҳлар Фарғона водийси ва мамлакатнинг жанубий қисмига ҳам саёҳат қилишни танламоқда", – дея фикр юритилган "Kyiv Diplomatic" журналида.

Мақола сўнггида йил бошидан буён Ўзбекистонга 9,7 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари ташриф буюргани таъкидланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш