"Rahbar International" газетаси: Ўзбекистон тарихда илк марта БМТ Статистика комиссиясига сайланди
Май 08, 2025. 11:47 • 53 сония
• 61
ДОҲА, 8 май. /"Дунё" АА/. Қатарнинг "Rahbar International" газетасида "Ўзбекистон тарихда илк марта БМТ Статистика комиссиясига бир овоздан сайланди" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланганидек, Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси 1947 йилда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. Комиссия халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот сифатида универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.
"Бу Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олинганини ва мамлакатнинг глобал жараёнларда ўсиб бораётган ролини тасдиқлайди", – деб ёзилган материалда.
Қайд этилишича, Статистика комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди