Logo

Ўзбекистон салоҳияти нуфузли "Singapore Fintech Festival" тадбирида намойиш этилди

Ноябрь 20, 2025. 20:43 • 2 дақ

354
Ўзбекистон салоҳияти нуфузли "Singapore Fintech Festival" тадбирида намойиш этилди

СИНГАПУР, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Сингапурда молия технологиялари соҳасининг ҳалқаро миқёсдаги энг нуфузли ва йирик тадбирларидан бири "Singapore Fintech Festival" тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Бутун дунёдан келган минглаб иштирокчилар қаторида анжуманда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этиб, мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган Fintech экотизимини тақдим этдилар.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма доирасида ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида республикамизнинг Fintech компаниялари ва банклари, жумладан "Payme", "MEDIA", "Paynet", "Uzcard", "Fido-biznes", "Alif" хамда "Kapital bank", "Uzum bank", "TBC bank" ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш қилдилар ва дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган илғор технологик провайдер ва инвесторлар билан алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Марказий банки ва Fintech уюшмаси вакиллари эса мамлактимизда соҳани ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар ва яратилган қулайликлар ҳақида маърузалар қилишди.

Тадбирда республикамиз молия технологиялар бозори салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ва ўзбек компания ва банклари билан ҳамкорлик борасида иккитомонлама музокараларда иштирок этган кўплаб хорижий ишбилармонларнинг фикрича, Ўзбекистон ушбу соҳада яратилган инвестицион муҳит ва ривожланиш стратегияси туфайли минтақада етакчилардан бирига айланиб, инвесторлар учун ўз жозибадорлигини яна бир бор намойиш этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш