Logo

Ўмон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ёзмоқда

Апрель 19, 2025. 12:22 • 2 дақ

73
Ўмон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ёзмоқда

МАСКАТ, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Oman Observer" газетасида "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – мерос ва билимни мустаҳкамловчи маданий ёдгорлик" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган мазкур иншоотни барпо этишдан мақсад – ўзбек халқининг бой меросини асраб-авайлаш ва бутун дунёга тарқатиш, маърифий-маданий жабҳада ўзаро мулоқотни ривожлантириш учун муҳим майдон яратиш эканлиги таъкидланган.


Маълум қилинганидек, марказ биноси ўзбек анъанавий архитектурасини ва замонавий технологияларни ўзида уйғунлаштирган. Улкан майдонни эгаллаган мазкур бетакрор обида уч қаватдан иборат бўлиб, тўрт асосий кириш йўлакларига эга.


Ўмон босма нашри, шунингдек, марказнинг биринчи қаватнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилганини таъкидлаган. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, бу ердан ислом цивилизациясига катта ҳисса қўшган ўзбек халқининг улуғ аждодлари тўғрисидаги муҳим маълумотлар ўрин олган. Марказда ноёб археологик топилмаларга эга бой музей ва минглаб китоблар ва қўлёзмалардан иборат улкан китобхона бор.


"Oman Observer" газетасида босилган мақолада "Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг бош ғояси ислом таълимотининг замини – илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир. Бундан ташқари, мажмуа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, олимлар ўртасида маданий алмашинувни ривожлантириш майдони бўлиб хизмат қилади", – деган сўзлар билан якунланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш