"Ал-Дипломаси" АА: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – халқ хотираси ва Янги Уйғониш даври пойдевори
Октябрь 06, 2025. 13:04 • 2 дақ
• 42
ҚОҲИРА, 8 октябр./ "Дунё" АА/. Мисрнинг "Ал-Дипломаси" ахборот агентлиги "Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази... халқ хотираси ва Янги Уйғониш пойдевори" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон исломий ўзликни шакллантиришда, илм ва маърифат каби эзгулик қадриятларини кенг ёйишда муҳим роль ўйнмоқда. Айнан шу заминда фиқҳ, табобат, фалсафага салмоқли таъсир кўрсатган Имом ал-Бухорий, аз-Замахшарий, ал-Хоразмий, Ибн Сино, Беруний ва бошқа кўплаб алломалар етишиб чиққан, уларнинг мероси бугунги кунга қадар инсоният тараққиётига хизмат қилиб келмоқда.
"Бу бой меросни тиклаш оддий ўтмишга ҳурмат эмас, балки Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли миллий лойиҳадир. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи "олтин даври" анъаналарига таянган ҳолда замонавийликни аждодлар буюклиги билан уйғунлаштириш ва янги маданий Ренессанс даврини барпо этиш экан таъкидланади.
Маълум қилинишича, Тошкентда 10 гектар майдонни эгаллаган Ислом цивилизацияси маркази қурилиши 2017 йилда бошланган. Қайд этилишича, ушбу маданият маркази ўзининг маҳобатли фируза гумбази, баландлиги 65 метрлиги, меъморчилиги дунёнинг етакчи музейлари билан қиёслаши билан ажралиб турадиган дунёдаги энг йирикларидан ҳисобланади.
"Марказ нафақат музей, балки ислом цивилизациясининг жонли энциклопедиясига айланади. Кўргазмалар исломгача бўлган цивилизациялар, биринчи ва иккинчи Ренессанс даврининг гуллаган даври, ўзбек хонликлари тарихи, 20-асрдаги ўзгаришлар, замонавий Янги Ўзбекистоннинг шаклланиши – маданий тикланишнинг янги босқичини ўз ичига олади", – деб ёзилган "Ал-Дипломаси" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди