Тожикистон ОАВ: Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтади
Май 29, 2025. 15:23 • 2 дақ
• 133
ДУШАНБЕ, 29 май. /"Дунё" АА/. Тожикистоннинг "Avesta" ахборот агентлиги Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтиши ҳақидаги ахборот материалини тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) мезбонлигида "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтиши маълум қилинган.
"Форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда. "MINEX Central Asia 2025" доирасида нодир металлар бўйича ишлаб чиқаришдан то қайта ишлашгача бўлган барқарор таъминот занжирларини яратиш, минтақавий стратегик шериклик ва сармоявий ишонч муҳитини шакллантириш, ESG стандартлари ва барқарор кончилик амалиёти, қайта ишлаш, рақамлаштириш ва инновациялар, илмий ҳамкорлик ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, глобал таъминот занжирларига интеграция ва ташқи инвесторлар иштирокидаги юқори технологик лойиҳаларни тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинади", – дейилган мақолада.
"Avesta" ахборот агентлиги ёзганидек, форум доирасида илк бор Марказий Осиё минтақасида геология ва кончилик соҳасида янгилик яратаётган, барқарорлик ва етакчиликни намоён этаётганларни тақдирлаш бўйича "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофотини топшириш маросими ўтказилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси