Самарқандда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон саммити Қозоғистон ОАВ диққат марказида
Апрель 27, 2025. 11:51 • 2 дақ
• 41
ОСТОНА, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Курсив" электрон нашри Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрига буюрган ташрифини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳрида икки томонлама музокара ўтказдилар.
"Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларга етганини таъкидладилар. Келгусида бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Тошкент ва Ашхобод ҳам Шовот-Тошҳовуз савдо зонаси устида ишламоқда", – дейилади мақолада.
Бундан ташқари, ушбу нашр Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлагани ҳақидаги хабарни ўз ўқувчилари ўртасида тарқатди.
Қайд этилганидек, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қардош мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун мукофотига сазовор бўлди.
"Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди. Шу муносабат билан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2025 йилни "Тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифи халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлангани таъкидланди" – деб ёзган "Курсив".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди