Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши Афғонистон ОАВ диққат марказида
Май 22, 2025. 16:45 • 2 дақ
• 35
КОБУЛ, 22 май. /"Дунё" АА/. "TOLO news" ахборот агентлиги сайтида ва телеканалида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишида Афғонистон делегациясининг иштирокига доир материал эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Фаровон, дўст ва тинч макон барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишида 20 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий, иқтисодий ва савдо вакиллари иштирок этди. Афғонистонни ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи ўринбосари Муҳаммад Наим Вардак бошчилигидаги делегация тақдим этди", – дейилган мақолада.
Таъкидланишича, Афғонистон вакиллари ўз чиқишларида минтақа давлатлари ўртасида транзит йўналиши ҳамда савдо ва маданий ҳамкорлик борасида боғловчи платформага айланиши кераклигини таъкидлади.
"Термиз мулоқоти ва шунга ўхшаш тадбирлар нафақат Афғонистон, балки бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай учрашувлар янги муносабатлар ўрнатиш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Термиз учрашуви Афғонистон учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у Афғонистон минтақасидаги савдогарлар ва инвесторлар билан бевосита ҳамкорликда ишлаш имкониятини яратади", дея Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдул Ғафар сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.
Материалда Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раҳбарияти ва қатор хусусий сектор вакиллари Термиз мулоқотида қатнашгани ҳамда муҳокамаларда фаол иштирок этгани уруғланган.
"TOLO news" АА мазкур форум Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилгани ҳақидаги хабарни ҳам ўқувчилар эътиборига тақдим этган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди