Logo

Покистон ОАВ: Исломободда "Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси" номли китоби тақдимот қилинди

Ноябрь 11, 2025. 17:46 • 3 дақ

145
Покистон ОАВ: Исломободда "Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси" номли китоби тақдимот қилинди

ИСЛОМОБОД, 11 ноябрь. /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Исломободда ўтказилган "Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси" номли китоб тақдимотини кенг ёритди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, ушбу мамлакатнинг "Associated Press of Pakistan" ахборот агентлиги, "Election Times", "The World News", "Dailyindependent" каби нуфузли электрон нашрлари, "Pakistan Observer" газетаси ва сайтида ҳамда "ISSI" расмий сайтида "Исломободда Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси" номли китоб тақдимот қилинди" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда Ўзбекистон элчихонаси Исломобод Стратегик тадқиқотлар институти ("ISSI") билан ҳамкорликда покистонлик етакчи эксперт, "Жанубий Осиё тадқиқотлари ва халқаро муносабатлар" таҳлил маркази ижрочи директори Меҳмуд ул-Ҳасан Ханнинг "Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси" номли китоби тақдимотни ўтказгани маълум қилинган.

"2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, "Ўзбекистон-2030" стратегияси ва тараққиётга оид бошқа концептуал ҳужжатларда Ўзбекистон халқининг эртанги кунга бўлган хоҳиш-иродаси, Ҳукуматнинг мамлакатни ривожлантиришга оид муҳим ташаббуслари, ижтимоий давлатни барпо этиш тамойиллари қамраб олинган. Мазкур китобда ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил ёритиб берилган", – дея Саҳаид Маҳмуд сўзларидан иқтибос келтирилган материалларда.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ўз нутқида қисқа вақт ичида Исломободда Ўзбекистон ҳақида икки муҳим китоблар – Муҳаммад Аббос Ханнинг "Uzbekistan: The Third Renaissance – The Concept of the Future" (16 октябрь) ҳамда Меҳмуд ул-Ҳасан Ханнинг "Shavkat Mirziyoyev: Great Leader of Reforms and Regional Integration" номли асарлари кенг жамоатчиликка тақдим этилаётгани Покистон илмий-академик доира вакиллари орасида мамлакатимизга бўлган қизиқишнинг ортаётганидан далолат бериши таъкидлади.

Мақолаларда мамлакатимиз элчиси нутқидан қуйидаги иқтибос келтирилган: "Меҳмуд ул-Ҳасан Ханнинг ушбу китобида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги юртимизда ортга қайтмас ислоҳотлар жараёни, макроиқтисодий ислоҳотлар, молиявий либераллаштириш, камбағалликни қисқартириш, ташқи сиёсат, маданий дипломатия ва минтақавий интеграция каби масалалар атрофлича ёритилган. Ўзбекистон етакчисининг "ислоҳотлар статистика учун эмас, инсон қадри, шаъни ва келажаги учун" экани ҳақидаги тамойилига таянган ҳолда юртимизда "Янги Ўзбекистон" ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш амалий стратегияга айлангани, рақамли иқтисодиёт, "яшил" энергетика, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш борасидаги ютуқлар китобда чуқур таҳлил этилган",

Нашрлар Покистон маданият вазири Аврангзеб Хан Кҳичи ўз чиқишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини, жамият ҳаётини янгилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни янада мустаҳкамлашни "Ривожланишнинг Ўзбекистон модели", – дея атаганига алоҳида эътибор қаратган.

Китоб муаллифи Меҳмуд ул-Ҳасан Хан ўз навбатида мазкур асарни ёзишдан асосий мақсад Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, уларнинг минтақавий ҳамкорлик ва интеграция жараёнларига таъсирини илмий таҳлил қилиш, Покистон жамоатчилигининг ушбу жараён тўғрисидаги хабардорлигини ошириш эканини таъкидлади.

Покистон ОАВда эълон қилинган мақолалар "Президент Шавкат Мирзиёевни мамлакат ичида ислоҳотлар жараёнини бошқараётган ва минтақада интеграция ғоясини илгари суриб, амалга татбиқ этаётган замонавий раҳбардир. Мазкур китоб эса Ўзбекистоннинг илғор тажрибасини ёритиш билан бирга, икки халқ ўртасида дўстлик ва ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", – деган сўзлар билан якунланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш