"Sahm News": Ўзбекистон дунёда конструктив дипломатия ва яхши қўшничилик сиёсатининг ўзига хос намунаси сифатида ажралиб туради
Сентябрь 20, 2025. 13:44 • 2 дақ
• 31
АР-РИЁЗ, 21 сентябрь. "Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп "Sahm News" электрон нашрида "Ўзбекистон – Марказий Осиё қалбида тинчлик муҳандиси" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Можаролар туфайли парчаланиб кетган, кучлар динамикаси ҳар куни ўзгариб бораётган дунёда Ўзбекистон конструктив дипломатия ва яхши қўшничилик сиёсатининг ўзига хос намунаси сифатида ажралиб туради, – дея урғуланган мақола муқаддимасида. – Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Марказий Осиёнинг ушбу давлати тинчлик ва ҳамкорлик ташаббуслари орқали минтақавий муносабатларни қайта белгилаб, етакчи минтақавий давлат сифатида майдонга чиқди". Ўзбекистон дипломатия орқали нафақат ўзининг ички барқарорлигини мустаҳкамлаш, балки Марказий Осиёни ҳамжиҳатлик ва барқарор ривожланиш минтақасига айлантиришга интилиб, қитъа марказида янги тартиб яратувчиси сифатида жаҳон эътиборини ўзига тортмоқда.
"Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик сиёсати учта асосий йўналиш билан тавсифланади: биринчидан, қўшни давлатлар барқарорликка биргаликда интилаётгани сабабли зиддиятларга йўл қўймаслик учун минтақавий консенсусни илгари суриш. Иккинчидан, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг минтақавий мулоқотга таъсири, ўзаро тушунишни кучайтириш. Учинчидан, масъулиятли минтақавий куч сифатида халқаро эътирофга эга бўлиш. Бу хусусиятлар халқаро миқёсда рақобатдан кўра конструктив мулоқот ва ҳамкорликка интилаётган давлат сифатида қабул қилинган Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги ўзгаришлар етакчисига айлантиради", – қайд этган муаллиф.
Нашрда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва тинчликка ягона қарашни таклиф этувчи етакчи дипломатик кучга айланди. 2025 йил 31 март куни Тожикистонда бўлиб ўтган ва Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларини бирлаштирган тарихий Хўжанд саммитида Ўзбекистон муҳим роль ўйнади.
"Саммит якунида уч мамлакат давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома ва "Абадий дўстлик тўғрисида"ги Хўжанд декларацияси имзоланди", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди