Украина ОАВ: Ўзбекистонда электрон давлат хизматлари улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилган
Октябрь 14, 2025. 15:09 • 2 дақ
• 28
КИЕВ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Open4business" ва "Fixygen" электрон нашрларида "Ўзбекистон ОАSIS платформасини яратиш орқали стартаплар учун имкониятларни кенгайтирмоқчи" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал секторини рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолагани ҳақида сўз боради.
"Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда "Рақамли ҳукумат" соҳасида 41 та устувор лойиҳани ишга тушириш ва электрон давлат хизматларининг улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилган. Маҳаллаларда 30 турдан ортиқ давлат хизматларини кўрсатишни бошлаш, 66 минг км. оптик толали алоқа линияларини қуриш, 2284 та таянч станцияларни ишга тушириш ва 100 дан ортиқ ахборот тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Аҳоли ва бизнес учун 100 дан ортиқ турдаги хизматларни, шу жумладан, проактив ва композит хизматларни электрон форматга ўтказиш мўлжалланган", – деб ёзилган мақолада.
Шунингдек, нашрда қайд этилишича, эндиликда мобил операторлар, банклар ва тўлов ташкилотлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пуллик давлат хизматларини тақдим этишлари мумкин бўлади.
"2026 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий ёрдам жараёнлари, оилалар ва аҳоли тўғрисидаги маълумотларни юритиш, шунингдек маҳаллалардаги ишлар "Рақамли маҳалла" платформасига ўтказилади. 2026 йил охиригача Кадастр агентлиги барча кўчмас мулк маълумотларини UZKAD тизимига ўтказишни якунлайди ва WGS-84га боғланган Ягона манзиллар реэстрини яратади", – дея таъкидланган материалда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди