Logo

Ўзбекистоннинг транспорт-логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш бўйича ислоҳотлар Польша ОАВ нигоҳида

Июнь 29, 2024. 10:16 • 2 дақ

96
Ўзбекистоннинг транспорт-логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш бўйича ислоҳотлар Польша ОАВ нигоҳида

ВАРШАВА, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Польшанинг "Kurier Kolejowy" журналида "Польша-Осиё" савдо-саноат палатаси раиси Януш Пехочинскининг Ўзбекистон билан юк ташиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сўнгги йилларда жаҳон ўртача кўрсаткичидан қарийб уч баробар тез ривожланаётган Ўзбекистон ва Марказий Осиё нафақат йирик қўшнилари, балки Европа Иттифоқининг ҳам эътибор марказига айланди, деб маълум қилинган.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистонга 22,4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилди. Шу йил 2-3 май кунлари бўлиб ўтган учинчи Тошкентда Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон Президенти 2024 йилда бу кўрсаткич 25 миллиард долларга етишини маълум қилди.

"Минтақа юк ташиш соҳасини жадал ривожлантириш учун жуда қулай. Экспертлар таъкидига кўра, сўнгги бир йилда Марказий Осиёда юк ташиш бозорининг 2-3 баробар ўсишини Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг жаҳон савдо тармоқларидаги транзит аҳамияти ортиб бормоқда", — дейилади мақолада.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб, Ўрта коридор деб ҳам аталадиган Транскаспий халқаро транспорт коридорини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда. Ушбу йўл орқали йилига 120 мингтагача контейнер ташиш кутилмоқда.

"Ўзбекистоннинг транспорт-логистика жозибадорлигини ошириш жараёни Президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича олиб бораётган фаол сиёсати самарасидир. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи юкларни экспорт ва импорт қилиш бўйича халқаро транспорт йўналишлари схемалари кенгайтирилган ва диверсификация қилинган", — деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш