Хитой компанияси Ўзбекистонда қуёш энергияси тизимлари учун ускуналар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда
Декабрь 08, 2023. 10:20 • 2 дақ
• 421
ГУАНЧЖОУ, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ходимлари «Laplace Energy Technology» компанияси бош менежери ўринбосари Вейан Сион билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида шу йил 20 ноябрь куни Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми давомида эришилган келишувлар ҳаётга тадбиқ этиш, қуёш энергияси тизимлари учун ускуналарни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
«Laplace Energy Technology» компанияси бош менежери ўринбосари Вейан Сион сўнгги йилларда Ўзбекистонга амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича тизимли вазифаларни юқори баҳолади. У қуёш энергияси ускуналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ўзаро манфаатли бўлишини таъкидланди.
«Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш таннархи Хитойда бошқа мамлакатларга нисбатан анча арзон. Чунки 80 фоиз асбоб-ускуналар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Компаниямиз Ўзбекистон томони билан ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорликка тайёр, - деди у. - Қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуна ва мосламалар ўртача 20 йил хизмат кўрсатади. Шунингдек, ушбу соҳада мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш ҳам муҳим ҳисобланади».
Музокаралар якунида «Laplace Energy Technology» компанияси раҳбарияти ва Ўзбекистон томони ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мулоқотларни уюштириш ҳамда корхона вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари