Logo

Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари инсон қадр-қиммати ва келажаги учун муҳим аҳамиятга эга

Ноябрь 06, 2025. 09:34 • 2 дақ

66
Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари инсон қадр-қиммати ва келажаги учун муҳим аҳамиятга эга

МАДРИД, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг нуфузли СEУ Сан Пабло университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Антонио Алонсо Доҳада ўтказилган Ижтимоий ривожланиш бўйича Иккинчи Жаҳон саммитида Ўзбекистон раҳбарининг нутқи ҳақида муносабат билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Доҳада бўлиб ўтган ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитидаги нутқи билан танишиб чиқдим. Менимча, Президент томонидан тақдим этилган ташаббуслар нафақат стратегик томондан, балки инсонларнинг қадр-қиммати ва келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

Адолат, тенглик ва заиф гуруҳларни ҳимоя қилиш тамойиллари доим қўллаб-қувватланиб келинган. Ўзбекистонда камбағаллик даражасини 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартириш улкан ютуқ бўлиб, бу тизимли ва мақсадли ислоҳотларнинг самарали йўлидан далолат беради.

Ижтимоий адолат учун Глобал жамғармани ташкил этиш ташаббуси улкан халқаро салоҳиятга эга. Бугунги кунда ижтимоий тенгсизликнинг кучайиб бораётган шароитида бундай тузилма глобал ҳамжамиятнинг камбағалликка қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун кучли воситага айланиши мумкин.

Шунингдек ўқинг

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект даврида меҳнат бозорининг замонавий қарашларини акс эттирувчи "Ижтимоий жавобгарлик ва муносиб меҳнат бўйича глобал ташаббус" ғояси ҳам бир хил даражада муҳимдир. Ушбу ёндашув замон руҳига мос келади ва технологик тараққиёт ва инсоний қадриятлар ўртасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилган.

Президент, шунингдек, таълимнинг барқарор ривожланишда асосий омил сифатидаги ролини ҳақли равишда таъкидлади. Ўзбекистонда таълимга эътибор қаратган ҳолда очлик ва камбағалликка қарши курашиш бўйича глобал иттифоқ саммитини ўтказиш таклифи мамлакатнинг гуманитар кун тартибида етакчиликка содиқлигини намойиш этади.

Меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишни бандлик дастурларига интеграциялашга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолайман. Бу Ўзбекистоннинг одамлар ва табиат бир бутун деб ҳисобланган инклюзив ва масъулиятли ривожланишни доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди.

Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи гуманистик етакчиликнинг ёрқин намунаси ва глобал ҳамкорликнинг янги фалсафаси — инсоният, унинг шаъни ва қадр-қиммати йўлида ҳамкорликни акс эттирди. Ишончим комилки, билдирилган ташаббуслар сайёрамизда ижтимоий адолат ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш