Logo

Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудуди этиб белгиланди

Октябрь 12, 2023. 07:58 • 56 сония

76
Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудуди этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Судочье кўллар тизимини халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудуди сифатида белгилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ҳақда «Рамсар» конвенцияси расмий сайтида мақола чоп этилди. 

Мақолада Судочьенинг 1960 йилларда дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланган Орол денгизининг кўрфази бўлганлиги таъкидланган. Шунингдек, кўл ҳудудида зич қамишзорлар, буталар, шўрхоклар ва саксовуллар мавжудлиги, қолаверса, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар яшаши қайд этилган.

«Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар кўлнинг Орол денгизи билан тарихий боғлиқлигини ўрганиш ва аҳоли пункти қолдиқларини кўриш учун келишади. Маҳаллий аҳоли эса кўлдан балиқ овлаш, чорва учун озуқа ҳамда қурилиш материаллари учун қамиш йиғиш мақсадида фойдаланадилар», - дейилади мақолада.

Нашрда, шунингдек, қурғоқчилик Судочье олдида турган асосий муаммолардан бири сифатида таъкидланган.

Маълумот учун, Судочье жорий йилнинг май ойида халқаро аҳамиятга эга бўлган «Рамсар» сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг 4-объектига айланди.

 Бунга қадар, Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда «Рамсар» рўйхатидан жой олган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш