Ўзбекистон инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини, Ғазо халқининг фаровонлиги ва равнақини қўллаб-қувватлайди
Январ 27, 2026. 14:43 • 37 сония
• 90
ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фатҳ Ижроя қўмитаси бош котиби Жибрил Маҳмуд Муҳаммад Ражаб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Фатҳ Ижроя қўмитаси бош котиби Жибрил Маҳмуд Муҳаммад ал-Ражуб жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири телеграм-каналида. – Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашдик.
Ўзбекистон Фаластин халқи учун тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётга эришишга қаратилган интилишларни доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ғазо халқининг равнақи ва фаровонлигини таъминлаш борасидаги инсонпарварлик саъй-ҳаракатларига кўмаклашишга содиқлигимизни яна бир бор таъкидлаймиз”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
