Logo

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири

Ноябрь 09, 2025. 09:02 • 2 дақ

68
Хитойдан муносабат: Ўзбекистон АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири

 ГУАНЧЖОУ, 9 ноябрь. / "Дунё» АА/. Хитойдаги "The American Chamber of Commerce in South China" савдо палатаси президенти Ҳарлей Сейеден "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат раҳбарининг АҚШга ташрифи ва Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "С5+1" форматдаги саммитидаги иштироки ҳақида фикр билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш, икки томонлама ва минтақавий шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасидаги изчил ва стратегик ёндашувини намойиш этади.

Ўзбекистон етакчиси томонидан "С5+1" саммити доирасида илгари сурилган ташаббуслар муҳим амалий характерга эга бўлиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ташаббуслар узоқ муддатли истиқболдан дарак беради.

Ҳамкорликнинг аниқ, кўп сармоя талаб қиладиган ва технологик соҳаларига урғу берилаётгани эътиборга лойиқ. Янги авлод энергетика тизимини яратиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва муҳим минералларни чуқур қайта ишлашни ривожлантириш ташаббуслари Ўзбекистоннинг мавжуд инвестициялар билан чекланиб қолмасдан, глобал қиймат занжирини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатади.

"Boeing", "Google", "Meta", "John Deere", "Cargill", "Honeywell" каби етакчи компанияларнинг иштироки Ўзбекистон инвестиция муҳитига бўлган кучли ишонч белгисидир. Имзоланган битимлар хомашё экспорти билан чекланиб қолмасдан, ҳамкорликни диверсификация қиладиган лойиҳаларнинг кенг қамровли портфелини шакллантиради.

Умуман олганда, ташриф натижалари Ўзбекистонни АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири ва "С5+1" форматидаги минтақавий ҳамкорликнинг фаол драйвери сифатидаги намоён этди. Таклиф этилаётган ташаббуслар ва имзоланган битимлар Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш, унинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш ва технологик жиҳатдан жадаллаштиришга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш