Хитойдан муносабат: Ўзбекистоннинг Глобал ижтимоий адолат жамғармасини ташкил этиш таклифи ўз вақтида билдирилди
Ноябрь 06, 2025. 08:27 • 2 дақ
• 118
ГУАНЧЖОУ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Цзяньси молия ва иқтисодиёт университети профессори Альберт Там Ўзбекистон Президентининг Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги нутқи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Доҳада бўлиб ўтган саммитдаги нутқини вазмин, конструктив ва стратегик жиҳатдан пухта ўйланган, дастур дея баҳолайман. Давлатингиз раҳбари ўз нутқида миллий ютуқларни намойиш этиш билан бир қаторда, глобал ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, камбағаллик даражасининг 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқаргани ҳақидаги аниқ рақамлар мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жиддий ва самарадор эканини тасдиқлайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши эса ижтимоий муаммоларни ҳал этишда тизимли ёндашув мавжудлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Президенти илгари сурган ташаббуслар кенг қамровли ва долзарб бўлиб, замонавий дунё олдида турган асосий муаммоларни қамраб олди. Хусусан, Глобал ижтимоий адолат жамғармасини ташкил этиш бўйича таклиф ўз вақтида билдирилган бўлиб, жаҳон миқёсида камбағалликка қарши курашни институционал асосда йўлга қўйишга қаратилган.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган Оролбуйи минтақаси учун экологик муаммоларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлайдиган, барқарор ривожланиш тамойилларига мос келадиган янги ривожланиш моделини таъкидлаш жуда муҳимдир.
Умуман олганда, мазкур нутқ Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги ўрнини минтақавий, глобал даражада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди. Доҳа декларациясини фаол қўллаб-қувватлаш эса мамлакатнинг халқаро ҳамкорликка садоқатини яққол намоён этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси