Малайзиядан муносабат: Марказий Осиё ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри халқаро алоқалар ўрнатилади
Ноябрь 08, 2025. 12:10 • 2 дақ
• 61
КУАЛА-ЛУМПУР, 8 ноябрь. / "Дунё" АА/. Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти етакчи таҳлилчиси Карим Қосим "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи ва Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "С5+1" форматдаги саммитдаги иштироки ҳақида фикр билдирди:

– Минтақа етакчиларининг Оқ уйдаги қабули, Президент Дональд Трамп билан икки томонлама учрашувлар – Вашингтон Марказий Осиёнинг минтақавий ва халқаро нуфузи ортиб бораётганини эътироф этаётганидан далолат беради.
Концептуал жиҳатдан эса ушбу саммит Марказий Осиё ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри, халқаро алоқаларни ўрнатишга замин яратади.
Аслини олганда, ташриф сезиларли натижалар берди. АҚШ Президенти Ўзбекистон билан савдо ва сармоявий битимларнинг катта тўпламини эълон қилди. Кейинги уч йил ичида харидлар ва инвестициялар шаклида қарийб 35 миллиард АҚШ доллари ва кейинги ўн йил ичида истиқболли лойиҳалар шаклида 100 миллиард АҚШ долларидан ортиқ йирик лойиҳалар амалга оширилади.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг "Boeing 787-9" самолётларига қиймати 8 миллиард доллардан 8,5 миллиард долларгача бўлган 22 та самолётга буюртма бериши, АҚШда ўн минглаб иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу эса икки томонлама ҳамкорлик ва шериклик алоқалар аҳамиятини янада оширади.
Ташриф билан боғлиқ турли ишбилармонлик дастури доирасидаги учрашувлар ҳам аҳамиятга молик. Хусусан, АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) раҳбарияти билан музокараларда Тошкентда DFC офисини очиш ва қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, АҚШ Эксимбанки билан энергетика, муҳим фойдали қазилмалар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва АКТ соҳаларида ҳамда Ўзбекистон миллий авиация паркини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Ташрифнинг стратегик аҳамияти кўп томонлама халқаро ҳамкорликни фаол амалга оширишда иборат. Саммитда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар Тошкентнинг фаол дипломатиясини намойиш этади. Ушбу қадамлар Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган халқаро фаоллигини акс эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари