Санкт-Петербургда Амир Темурнинг 690 йиллиги нишонланди
Апрель 14, 2026. 12:25 • 2 дақ
• 125САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Санкт-Петербург шаҳридаги Миллатлар уйида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда шаҳар ҳокимияти вакиллари, академик ва ишбилармон доиралар намояндалари, шарқшунос олимлар, миллий-маданий бирлашмалар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон бош консули Абдураҳмон Маҳмудов сўз юритиб, Амир Темурнинг Марказий Осиё давлатчилиги шаклланишидаги тарихий ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, Соҳибқирон мероси умумбашарий аҳамиятга эга бўлиб, унинг давлат бошқаруви, ҳарбий санъат, илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси кейинги авлодлар учун мустаҳкам цивилизацион пойдевор яратган.
Иштирокчилар Амир Темур шахсининг тарбиявий аҳамиятига алоҳида урғу берди. Унинг ҳаёти ва фаолияти ёшларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим намуна бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Санкт-Петербург Миллатлар уйи директори Игорь Жуков бундай тадбирлар турли халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Соҳибқироннинг тарихий меросни кенг ўрганиш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Учрашув давомида Александр Фетисов режиссёрлигида суратга олинган “Темур қабри сирлари. Тамерлан лаънати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильм тарихий воқеаларни визуал жиҳатдан чуқурроқ англаш имконини берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


