Logo

СМТИ делегацияси Душанбеда Тожикистоннинг илмий-академик ва сиёсий-дипломатик доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди

Май 02, 2025. 21:09 • 2 дақ

715
СМТИ делегацияси Душанбеда Тожикистоннинг илмий-академик ва сиёсий-дипломатик доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди

ДУШАНБЕ, 3 май. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистон Президенти Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорнинг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов бошчилигидаги мазкур институт делегацияси "Замонавий глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё мамлакатлари интеграцияси" мавзусидаги минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Тожикистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Осиё ва Европа мамлакатлари муаммоларини ўрганиш институти, Россия-Тожикистон (Славян) университети Геосиёсий тадқиқотлар маркази ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятлари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.


Учрашувлар давомида томонлар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бугунги кунда Марказий Осиё ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтгани таъкидланди. Мувофиқлаштирилган ҳаракатлар туфайли минтақа давлатлари давлатлараро ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиришга, кўп томонлама шерикликнинг изчил ривожланишини таъминлашга ва Марказий Осиёнинг халқаро муносабатларда масъулиятли ҳамда ишончли субъект сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга эришдилар.


Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий кун тартибини амалий мазмун билан бойитиш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш орқали минтақавий яқинлашув жараёнларининг барқарор суръатини сақлаб қолиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.


Бўлиб ўтган музокаралар доирасида томонлар экспертлар мулоқотини янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Илмий алоқаларни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича тадбирлар ташкил этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш