Польшада Бош қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан ватандошлар иштирокида тадбир ташкил этилди
Декабрь 05, 2023. 14:11 • 54 сония
• 211
ВАРШАВА, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Вистула университетида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Польша олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва ушбу мамлакатда вақтинчи меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фаол юртдошларимиз иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан дипломатлар, Конституция ҳар бир давлатнинг суверенитети, унинг давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг турмуш тарзи, жамиятдаги ўрнини белгилаб бериши ҳамда мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
Йиғилганларга янгиланган Ўзбекистон Конституциясида мамлакатимиз илк бор ижтимоий, дунёвий, ҳуқуқий давлат, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги белгилаб берилгани қайд этилди.
Тадбирнинг якуний қисми очиқ мулоқот тарзида кечди, унда ватандошлар Польшада бўлишлари давомида юзага келган муаммолар ҳақидаги саволларига элчихона ходимларидан атрофлича жавоб олдилар.
Шунингдек, ватандошларга элчихона фаолияти, телеграм мессенжерида янги очилган расмий канал ва бот ҳақида маълумот берилди.
Давра суҳбати якунида Польшада ўзбек талабалари ассоциациясини ташкил этиш ҳамда турли маданий ва спорт тадбирларини ҳамкорликда ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди