Давлат байроғи – мустақиллик, қадрият ва келажакка ишонч рамзи
Ноябрь 18, 2025. 11:48 • 2 дақ
• 1349
ТОШКЕНТ, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Бугун мамлакатмизда мустақиллик ва миллий ғурур рамзи – Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мустақил давлатнинг рамзлари кўп, бироқ уларнинг ҳеч бири миллатни, халқни давлат байроғи каби жаҳон аҳлига танита олмайди. Шу маънода давлат байроғи қабул қилинган кун – бу мамлакатимиз тарихи, рамзлари ва қадриятларига ҳурмат кунидир. Хориждаги ватандошлар қаерда бўлмасин, Ватан билан алоқани узмай, самимий табрикларини йўлламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, бу сана нафақат давлатчилик асосларининг мустаҳкамланганини, балки асрлар оша давом этган мустақиллик орзусининг амалга ошганини англатади. Бу тимсол авлодлар давомийлиги, миллий қадрият ва тараққиётга ишончни ифодалайди.
Юртимиз байроғи халқаро анжуманларда, ташкилотларда, маданият фестиваллари ва спорт мусобақаларида кўтарилиб, бутун дунёга мамлакатнинг ўзига хослиги, ютуқ ва интилишларини эслатиб туради. Ҳар бир киши учун байроқ Ватан билан боғловчи ришта бўлиб, қаерда яшамасин, илдизи ва маскани бир бўлган инсонларни доим бирлаштириб туради.
Бугун давлатимиз байроғи тинч ва осуда, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёрқин келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолига айланди. Мана шу мустақиллик тимсоли баланд кўтарилган кун барчамизга муборак бўлсин!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси