Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 14 август

Август 14, 2025. 07:23 • 44 сония

47
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 14 август

 

Йилнинг 226-куни. Йил якунланишига 139 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1996 йил: Тошкентда Жаҳон банкининг Иқтисодий ривожланиш институти томонидан ташкил этилган "Ижтимоий сиёсат, дастурлар ва лойиҳалар" махсус семинарининг учинчи қисми очилди.

2002 йил: Ўзбекистон Президентининг мамлакатнинг бир йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти Араб давлатлари лигаси бош котибини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

 

Жаҳонда:

- Покистонда "Мустақиллик куни";

- Telegram мессенжери ташкил этилган кун;

- Парижда дунёда биринчи марта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди (1893 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш