Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 16 июль

Июль 16, 2025. 07:19 • 45 сония

51
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 16 июль

Йилнинг 196-куни. Йил якунланишига 169 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2012 йил: Ўзбекистон Президенти Франция мудофаа вазирини қабул қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти видеоалоқа орқали нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтимизда ўтаётган халқаро конференция доирасида АҚШ Президентининг маслаҳатчиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

 

Жаҳонда:

-Грузияда "Маънавий муҳаббат куни";

-Россияда "Болалар оромгоҳларида Нептун байрами";

-Германияда Audi компанияси асос солинган кун (1909 йил);

-Перуда "Кармель тоғидаги Биби Марьям фестивали бўлиб ўтади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш