Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 июль

Июль 23, 2025. 07:06 • 39 сония

69
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 июль

Йилнинг 204-куни. Йил якунланишига 161 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида "Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида"ги битим имзоланди.

2012 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Африканинг энергетика ва кимё бўйича "Сасол" компаниялар гуруҳи президентини қабул қилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

2020 йил: Ўзбекистон Президенти видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Жаҳонда:

- Мисрда "Инқилоб куни";

- Индонезияда "Болалар куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш