Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 25 май

Май 25, 2025. 07:40 • 53 сония

83
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 25 май

Йилнинг 145-куни. Йил якунланишига 220 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1992 йил: Ўзбекистон ва Яман ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1994 йил: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида"ги ҳукуматлараро битим имзоланди.

1998 йил: Ўзбекистон ва Уругвай ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

2004 йил: Ўзбекистон Президенти Андижон вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди.

 

Жаҳонда:

- "БМТ Бош Ассамблея томонидан 25-31 май кунлари Ўзини-ўзи бошқармайдиган ҳудудлар халқлари билан бирдамлик ҳафталиги деб эълон қилинди";

- "Жаҳон футбол куни";

- Аргентинада "Май инқилоби куни";

- Иорданияда "Мустақиллик куни";

- Туркманистонда "Ашхобод шаҳри куни";

- Россияда "Филологлар куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш