Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 апрель

Апрель 26, 2025. 07:12 • 2 дақ

76
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 апрель

Йилнинг 116-куни. Йил якунланишига 249 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1994 йил: Новосибирскда бўлиб ўтган "Сибпушнина" халқаро кўргазмасида ўзбек қоракўл терисидан тайёрланган мўйнали маҳсулотлар олтин медаль билан тақдирланди.

1996 йил: Ўзбекистон ва Венесуэла ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1997 йил: Тошкентда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида "Андижон-Ўш-Қашғар" автомобиль йўлини қўшма лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш тўғрисида"ги битим, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат темир йўл компанияси, Хитой темир йўллари ва Қирғизистон транспорт ва алоқа вазирлиги ўртасида ушбу йўналишда темир йўл қуриш бўйича қўшма илмий-тадқиқот ва лойиҳадан олдинги ишлар тўғрисида"ги меморандум имзоланди.

2007 йил: Ўзбекистон ва Гондурас ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

Ўзбекистон Президенти Украина Бош вазирини қабул қилди.

2017 йил: Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтадиган "Оқ олтин" ва "Малик" назорат ўтказиш пунктлари очилиши тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда ташриф билан келган Италия мудофаа вазирини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- БМТда "Халқаро интеллектуал мулк куни", "Халқаро Чернобил ҳалокатини хотирлаш куни";

- "Халқаро учувчилар куни";

- Арманистонда "Чегарачилар куни";

- Россияда "Нотариус куни";

- Татаристонда "Она тили куни";

- Тошкентда 8,0 магнитудали вайронкор зилзила бўлган кун (1966 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш