"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 27 июль
Июль 27, 2025. 07:53 • 53 сония
• 45

Йилнинг 208-куни. Йил якунланишига 157 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1999 йил: Тошкентда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилнинг биринчи ярмида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
2005 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
2015 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти аҳоли ҳаёти, ҳудудлар иқтисодиёти билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига келди.
Жаҳонда:
- Вьетнамда "Вьетнам уруши қурбонларини хотирлаш куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди