Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 5 август

Август 05, 2025. 07:08 • 48 сония

45
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 5 август

Йилнинг 217-куни. Йил якунланишига 148 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2003 йил: Ўзбекистон Президенти Самарқандга ташриф буюрди.

2009 йил: Ўзбекистон Президентига Грузия ва Буюк Британиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларини топширди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Президенти энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш мақсадида Туркманистонга жўнаб кетди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

 

Жаҳонда:

- Эронда "Ислом инсон ҳуқуқлари куни";

- Хорватияда "Ғалаба, Ватанга миннатдорчилик ва Хорватия ҳимоячилари куни";

- АҚШда дунёда биринчи радио сигнал билан бошқариладиган автомобиль синовдан ўтказилган кун (1921 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш