"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 7 июль
Июль 07, 2025. 07:05 • 44 сония
• 82

Йилнинг 188-куни. Йил якунланишига 177 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2002 йил: Ўзбекистон Президенти Оқтов шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Россия раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазирига ҳамдардлик билдирди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жаҳонда:
- "Халқаро суахили тили куни";
- Соломон оролларида "Мустақиллик куни";
- Танзанияда "Қишлоқ хўжалиги куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди