Logo

Токиода Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди

Апрель 25, 2025. 10:23 • 39 сония

762
Токиода Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди

ТОКИО, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Токио Хорижий тиллар университетида Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Япония академик доиралари вакиллари, университет талабалари, ўзбек адабиёти ихлосмандлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркиядан келган етакчи олимлар ва бошқалар иштирок этди.

Иштирокчиларга Беҳбудий фаолия, хусусан замонавий мактаблар ташкил этиш, матбуот ва театр санъатини ривожлантиришдаги хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Тадбир доирасида "Маҳмудхўжа Беҳбудий" бадиий-публицистик фильми намойиш этилди, шунингдек, жадидчилик ҳаракати намоёндалари фаолиятига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Япония томонига ўзбек жадидлари қаламига мансуб 20 дан ортиқ фильмлар топширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш