Logo

Ўзбекистон элчиси Исфаҳон вилояти губернатори билан самарали музокаралар ўтказди

Август 30, 2025. 12:49 • 42 сония

66
Ўзбекистон элчиси Исфаҳон вилояти губернатори билан самарали музокаралар ўтказди

ИСФАҲОН, 30 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев амалий ташриф билан Эроннинг Исфаҳон вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Дипломатик миссия раҳбари сафар давомида Исфаҳон губернатори Меҳди Жамолинижод билан учрашди.


Мулоқот аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 18 июнь куни Теҳронга буюрган расмий ташрифи доирасида Самарқанд ва Исфахон шаҳарлари ўртасида ўрнатилган яқин алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.


Исфаҳон вилояти губернатори сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан турли соҳаларда, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм ва маданий-гуманитар йўналишларда тобора ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.


– Эрон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқалари жадаллаштириш учун муҳим ўрин тутади, – деди губернатор Меҳди Жамолинижод. – Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида ўзаро ташрифларни кўпроқ уюштириш керак.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш