Logo

Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари Гуанчжоуда ўтган кўргазмада намойиш этилди

Август 27, 2025. 13:40 • 29 сония

64
Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари Гуанчжоуда ўтган кўргазмада намойиш этилди

ГУАНЧЖОУ, 27 август. /"ДунёАА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган "Guangzhou Fair" кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон стендида миллий ҳунармандчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти ва экспорт имкониятлари тақдим этилди.

Юқори сифат ва нафис дид билан яратилган бетакрор буюмлар, жумладан, сўзана, кийим-кечаклар, керамика, ёғоч ва темирдан ясалган маҳсулотлар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Кўргазма майдонида Ўзбекистондан маҳсулотлари экспортини амалга ошириш тартиби ва салоҳиятли ҳамкорлар фаолиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш