Logo

Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жанубий Кореядаги кўргазмада намойиш этилди

Август 29, 2025. 17:40 • 46 сония

29
Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жанубий Кореядаги кўргазмада намойиш этилди

СЕУЛ, 29 август. /"Дунё" АА/. Шу йил 26-28 август кунлари Жанубий Корея пойтахтида "CPHI Korea-2025" халқаро фармацевтика саноати кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон элчихонаси иштирок этди ва мамлакатимизнинг фармацевтика соҳасидаги салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликка очиқ сиёсати мавзусида тақдимот қилди.

Кўргазма доирасида "UNIDO" ташкилоти томонидан ташкил этилган семинар ва конференцияларда Ўзбекистоннинг фармацевтика тармоғи, бозор имкониятлари, инвестициявий имтиёзлари ва илмий-техникавий салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, иштирокчилар "Tashkent Pharma Park" технопарки, халқаро стандартларга мос лабораториялар, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида Корея Республикаси олий таълим муассасалари олий билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

Кўргазма майдонида Жанубий Корея ва Хитойнинг етакчи компаниялари билан бир қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ушбу тадбирда иштирок Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасида халқаро майдондаги иштирокини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш