Анқара шаҳрида "Ўзбекистон–Туркия: иқтисодий ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Ноябрь 09, 2025. 09:14 • 58 сония
• 68
АНҚАРА, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Анқара шаҳри Савдо палатаси ва "EkoAvrasya" Евроосиё иқтисодий алоқалар жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон–Туркия: иқтисодий ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда" мавзусида тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий муносабатларни янада ривожлантириш, янги ҳамкорлик соҳаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. Унда давлат идоралари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда савдо-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимиз нафақат минтақада, балки бутун дунёда жозибадор марказлардан бирига айланиб бораётгани таъкидланди. Самарқандда давом этаётган ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси учун айнан юртимизнинг танлангани бежиз бўлмагани эътироф этилди.
"EkoAvrasya" Евроосиё иқтисодий алоқалар жамғармаси раҳбари Ҳикмет Эрен Туркия–Ўзбекистон ўртасидаги савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва технология каби кўплаб соҳаларда ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди. Ўзбекистонда турк ишбилармонларига муносабат тубдан ўзгаргани, бизнес қилиш учун барча имкониятлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, "TÜRKSİT" уюшмаси раиси Кемал Курназ ва Анадолу университети профессори Зулфикар Байрактар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг олдинги ва бугунги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди