Ўзбекистон ва Миср савдо ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Март 30, 2026. 18:44 • 2 дақ
• 55
ҚОҲИРА, 30 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Миср Таъминот ва ички савдо вазирлиги ҳузуридаги Истеъмолчилар уюшмаси раҳбари Одил Солиҳ Муҳаммад билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миср томони Ўзбекистондан минерал ўғитлар ва кимёвий хомашёни тизимли импорт қилишни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Бундан ташқари, Одил Солиҳ Муҳаммад саноат кооперациясини ривожлантириш доирасида юртимизда қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Томонлар ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш ва мавжуд ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам истиқболли келишувларга эришилди. Хорижий ҳамкорлар мамлакатимизнинг аграр соҳадаги ютуқларини юқори баҳолаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, уруғлик фондини алмашиш ва замонавий назорат тизимларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирди.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тегишли ҳужжатларни имзолаш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси