Британиянинг йирик конгломерати Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди
Август 08, 2024. 09:26 • 45 сония
• 281
ЛОНДОН, 8 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Hinduja Group" йирик инвестициявий ва саноат конгломерати раиси Гопичанд Ҳиндужа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Британия томони Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.
Асли келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган Гопичанд Ҳиндужа британиялик нуфузли бизнесмен-миллиардер ҳисобланади. У оилавий капитали ҳажми бўйича (47 миллиард доллардан ортиқ) Буюк Британиядаги энг бой одамлардан биридир. Гопичанд Ҳиндужа 1914 йилда отаси томонидан асос солинган ва бугунги кунда глобал саноат ҳамда молиявий конгломератга айланган "Hinduja Group" оилавий холдингга раҳбарлик қилади. Холдинг автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, телекоммуникациялар, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фаолият юритади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди