Миср ишбилармон доиралари вакиллари "Жиззах-2025" халқаро бизнес-форумида кўплаб истиқболли келишувларга эришди
Апрель 24, 2025. 14:07 • 2 дақ
• 155
ҚОҲИРА, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Жиззах вилояти Зомин туманида ўтаётган "Жиззах– 2025" халқаро бизнес-форумида Миср ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация фаол иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-форум доирасида Мисрнинг етакчи компаниялари ўзбекистонлик шериклари билан бир қатор "B2B" ва 2G2B" шаклида музокаралар ўтказилди.
Хусусан, Жиззах вилояти Зомин ҳокими Алишер Абдуғаниев билан кечган мулоқот давомида туман марказида жойлашган эркин иқтисодий зонада металл конструкциялари ишлаб чиқариш лойиҳаниси амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
"Зомин" туристик-рекреацион зонаси директори Шуҳрат Ҳакимов билан мулоқот чоғида эса ҳудудда жойлашган сайёҳлик мажмуасига инвестиция киритиш лойиҳаси кўриб чиқилди.
Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов билан музокаралар давомида IТ-технологиялар бўйича замонавий ўқув дастурларини яратиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Миср вакиллари, шунингдек, Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбутаев учрашдилар. Унда туманда юк кўтариш мосламаларини йиғувчи корхона қуриш истиқболлари кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида Жиззах вилоятидаги маҳаллий тадбиркорлар билан ҳам қўшма инвестициявий лойиҳалар ва тижорий таклифлар муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.
Жиззах– 2025" халқаро бизнес-форумида Мисрнинг турли соҳаларда фаолият юритувчи "Nile Sugar", "In2Metals", "Bell Energy", "Asas Altamir Contracting", "General Metals", "Power tech for Material Handling", "Monglish Global Network", "Hamed Holding" компанияларининг ўндан ортиқ вакиллари иштирок этяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Жиззах– 2025" халқаро бизнес-форумида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси