Logo

Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти Хитойнинг Дунгуань шаҳридаги халқаро кўргазмада намойиш этилди

Апрель 15, 2026. 08:10 • 2 дақ

163
Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти Хитойнинг Дунгуань шаҳридаги халқаро кўргазмада намойиш этилди
Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти Хитойнинг Дунгуань шаҳридаги халқаро кўргазмада намойиш этилди

ДУНГУАНЬ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Гуандун провинцияси Дунгуань шаҳрида бўлиб ўтган “China International Food and Ingredients Expo” ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада Ўзбекистон миллий стендидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қандолатчилик буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дуккакли экинлар ва қуритилган меваларнинг кенг ассортименти жой олди.

Тадбир доирасида қатор маҳаллий компаниялар билан ишбилармонлик алоқалари ўрнатилди. Ишбилармонлар экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон корхоналари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш бўйича келишувларга эришди.

Дунгуань шаҳри Ташқи ишлар бюроси ва Тижорат департаменти, Гуанси провинцияси Қишлоқ хўжалиги департаменти раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳудудлараро муносабатларда иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ва аграр секторда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Гуанси-Чжуан автоном райони ва Дунгуань шаҳри муниципалитети делегацияларининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш