Исломободда Ўзбекистон иқтисодиётига Покистон инвестициялари ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 04, 2024. 14:54 • 56 сония
• 87
ИСЛОМОБОД, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Гуджранвала Савдо-саноат палатаси президенти Рана Муҳаммад Сиддиқ Хон билан музокара ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари ва Покистон инвестицияларини мамлакатимизга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Рана Сиддиқ Хон Ўзбекистоннинг Покистон учун муҳим савдо ҳамкори сифатидаги аҳамиятини таъкидлаб, яқин келажакда турли соҳалардаги бизнес делегацияни мамлакатимизга юборишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон дипломатлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жун ва терини қайта ишлаш, зайтун плантацияларини ташкил этиш, тўқимачилик фабрикалари ҳамда бошқа корхоналарни очиш бўйича таклифларни билдирди.
Покистон вакили яратилган имкониятлар ва шароитлар билан танишиш мақсадида ташкилотга аъзо ишбилармон доиралари вакиллари билан бирга Ўзбекистонга сафар қилиш истагини билдирди.
Гуджранвала Савдо-саноат палатаси томонидан Исломободда ўтказиладиган кўргазмаларда Ўзбекистон делегацияларининг иштирокини ишлаб чиқиш, қўшма бизнес-форумлар ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, ушбу тадбирлар мезбон мамлакатда Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди