Logo

Испаниянинг Валенсия провинцияси Ўзбекистондан нафақат хомашё, балки тайёр маҳсулот ҳам импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

Февраль 20, 2024. 10:13 • 2 дақ

228
Испаниянинг Валенсия провинцияси Ўзбекистондан нафақат хомашё, балки тайёр маҳсулот ҳам импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

МАДРИД, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Валенсия Савдо-саноат палатаси президенти Хосе Висенте Морато билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида Испания томонига мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Валенсия корхоналари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Испаниянинг савдо-иқтисодий соҳадаги халқаро шартномалар бўйича координатори ва Европа савдо-саноат палаталари уюшмаси вице-президенти Хосе Висенте Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорлик суръатларини ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш зарурлигини қайд этди. Бундан ташқари, у нафақат хомашё, балки тайёр маҳсулот ҳам импорт қилишдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида Валенсия Савдо-саноат палатаси раҳбари икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

Музокаралар якунида томонлар мунтазам алоқаларни давом эттиришга ҳамда яқин келажакда Ўзбекистон–Испания савдо-иқтисодий ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш